Наманганда коронавирусдан соғайган беморлар сони кўпайди
Жамият
−
22 Июнь 2020
6007Наманганда 7 нафар бемор тузалиб, Ўзбекистонда жами соғайганлар сони 4384 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.
Бугун, 22 июнь куни Наманган вилоятида 7 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйларига кузатилди.
Маълумотларга кўра, тузалганларнинг 6 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 39 ёшда бўлса, ёши кичиги 20 ёшда.
Эндиликда Наманган вилоятида коронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 265 нафарга етди.
Ҳозирда Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 4384 нафарни ташкил этмоқда.
LiveБарчаси