Тошкентда яна икки бемор коронавирусдан вафот этди
Жамият
−
03 Август 2020
8410Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида яшаган 60 ёшли бемор Г.С.да (аёл)да “COVID-19” инфекцияси тасдиқлангач, Бекобод шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган.
Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, гепатоз, сурункали панкреатит каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.
Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаган 67 ёшли бемор Э.А. (эркак)да “COVID-19” инфекцияси тасдиқлангандан сўнг бир неча кун давомида тана ҳарорати кўтарилганлиги, нафас етишмовчилиги кучайганлиги сабабли Тошкент тиббиёт академияси клиникасига ётқизилган.
Унга ҳам “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир, нафас ва полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.
Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, қандли диабет каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.
Ҳар икки бемор ўткир юрак қон-томир, нафас ва полиорган етишмовчилигидан вафот этган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
LiveБарчаси