Наманганда коронавирусдан соғайган беморлар сони кўпайди
Жамият
−
22 Июнь 2020 8687 1 дақиқа
Наманганда 7 нафар бемор тузалиб, Ўзбекистонда жами соғайганлар сони 4384 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.
Бугун, 22 июнь куни Наманган вилоятида 7 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйларига кузатилди.
Маълумотларга кўра, тузалганларнинг 6 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 39 ёшда бўлса, ёши кичиги 20 ёшда.
Эндиликда Наманган вилоятида коронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 265 нафарга етди.
Ҳозирда Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 4384 нафарни ташкил этмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь