Наманганда қўш қотиллик содир этганликда гумонланган шахс ушланди
3-саҳифа
−
13 Январь 2024 7867 1 дақиқа
Наманган вилоятида Олмаота яқинида қўш қотиллик содир этганликда гумонланган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди.
Қайд этилишича, Учқўрғонда икки давлат полицияси ходимларининг қўшма операцияси натижасида Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.
Ушбу шахс 12 йилдан буён қидирувда бўлган. У 2012 йилда Олмаота вилоятининг Енбекшиқозоқ туманида нафақахўрлар уйига кириб, уларни ўлдирган ва мол-мулкини талон-торож қилган.
Умуман олганда, 2024 йил бошидан буён Қозоғистон полицияси қидирувдаги 58 нафар жиноятчини қўлга олган. Улар орасида 2020 йилда Остонада 144 та акциядордан 4 миллиард тенге йиғиб, ғойиб бўлган МЧЖ асосчиси ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, Намангандаги дискотекада 27 яшар йигит вафот этганди.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март