Наманганда икки велосипедчи ЙТҲ қурбони бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг 4 ва 9 июль кунлари Наманган вилоятининг икки туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида велосипед ҳайдовчилар ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

4 июль куни соат 08:30 ларда Уйчи тумани “Мустақиллик” маҳалласи ҳудудида шу туманда яшовчи фуқаро ўзига тегишли бўлган “ВАЗ-21063” русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборган. Афсуски, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай жабрланувчи 9 июль куни шифохонада вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бундан ташқари, 9 июль куни содир бўлган ЙТҲ ҳам афсуски аянчли якун топган. Соат 16:30 ларда Косонсой-Наманган йўлининг 17 кмда туманда яшовчи фуқаро Damas русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай оғир тан жароҳати билан шифохонада вафот этди.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ велосипедчи

Баҳолаганлар

208

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг