Наманганда фуқароларни алдаган фирма раҳбари қўлга тушди
3-саҳифа
−
08:11 2090 1 дақиқа
Наманган вилоятида хорижга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Наманган шаҳридаги консалтинг фирма раҳбари маҳаллий фуқаронинг ишончига кирган ҳолда, танишлари орқали уни Жанубий Корея давлатига ишга юбориш эвазига 10 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 1,5 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Наманган шаҳрида фаолият олиб борувчи бошқа бир консалтинг фирма иш юритувчиси ўзининг танишлари орқали Тўрақўрғон туманида истиқомат қилувчи фуқарони Латвия давлатига ишга юбориш эвазига 2 минг доллар олган вақтида ушланган.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида Умра зиёратига олиб боришни ваъда қилиб, одамларни чув туширган шахслар ушланганди. Уларга Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Live
Барчаси