Наманганда фуқаро сув учун танишини дўппослаб, ўлдириб қўйди
3-саҳифа
−
21 Ноябрь 2021
7566Наманган вилоятининг Давлатобод туманида икки кишининг сув устида бошланган муштлашуви улардан бирининг ўлими билан якуланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаро Давлатобод тумани “Юксалиш МФЙ ҳудудида “Наманган парранда саноат” МЧЖга қарашли боғига сув қуйиш мақсадида борган ва соат 21:00 лар атрофида ўша ерда ёшовчи таниши боғига йўналтирилган сувни тўсиб олганидан ғазабланиб, икки ўртада жанжал юзага келган.
Фуқаро жанжал вақтида танишининг бош ва танасининг турли жойларига қўллари билан уриб, дўппослаб, жароҳат етаказади. Жароҳат олган фуқаро оила аъзолари томонидан Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилиб, даволанишга ётқизилган.
Бироқ тиббий муолажаларга қарамасдан жабрланувчи орадан 4 кун ўтиб, шифохонада вафот этган. Ўлим сабаби сифатида бош мия оғир ёпиқ шикасти, бош миянинг оғир даражали лат ейиши ва қон қуйилиши ҳамда ўтмас буюм таъсирида ҳосил бўлган тан жароҳатлари кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисм “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Фуқаро қамоққа олинган. Тергов ҳужжатлари эса кўриб чиқиш учун судга юборилган.
LiveБарчаси