Наманганда болаларни қаровсиз қолдирган тарбиячиларга “ҳайфсан” берилди

Жамият

image

Наманган вилоятидаги боғча тарбиячилари ўз хизмат вазифаларига лоқайдлик билан муносабатда бўлгани сабабли жазоланди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди. 

Қайд этилишича, M.T. 2019 йилда туғилган ўғли борадиган Поп туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилоти педагог ходимлари 21 февраль куни гуруҳдаги болаларни қаровсиз қолдиргани, шу сабабли у тарбиячиларга эътироз билдирганини маълум қилган. 

Шундан сўнг, тарбиячилар унинг фарзандига руҳий босим ўтказиб, уни ҳақорат қилгани айтилган. Ота уларга нисбатан қонуний чора кўриб, фарзандининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраган. 

Болалар омбудсмани сўрови асосида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги ушбу ҳолатни атрофлича ўрганган. Натижада ходимлар ўз хизмат вазифаларига лоқайдлик билан муносабатда бўлгани аниқланган. 

Тарбиячиларга нисбатан Меҳнат Кодексининг 312-моддаси 1-бандига асосан "ҳайфсан" интизомий жазо чораси қўлланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган боғча ҳайфсан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг