Наманганда археологик ёдгорлик бузилиб, ўрнига уй қуриб юборилгани аниқланди
Жамият
−
10 Август 2022 6426 1 дақиқа
Наманган вилоятида ўрта асрларга оид “Ўрдатепа” археологик ёдгорлиги бузиб ташланиб, ўрнига ўзбошимчалик билан уй-жой қурилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Янгиқўрғон тумани Навкент маҳалласида жойлашган “Ўрдатепа” археологик ёдгорлигининг 0,03 гектар қисми фуқаро Ж.У. томонидан ҳамда 0,02 гектар қисми фуқаро А.Ю. томонидан махсус техника ёрдамида бузиб ташланиб, ўрнига ўзбошимчалик билан уй-жой қурилган.
Оқибатда тарихий ёдгорликка қарийб 72 миллиард сўмлик жиддий зарар етказилгани аниқланган.
Қайд этилишича, текшириш натижасига кўра, жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль