Наманганда алимент тўлашдан қочиб юрган ота уй ертўласидан топилди
3-саҳифа
−
05 Март
4937Наманган вилоятида алимент тўлашдан қочиб юрган эркак уй ертўласидан топилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'га Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати хабар берди.
Гап шундаки, Чортоқ туманида яшовчи фуқаро М.М. турмуш ўртоғи билан ажрашган ва суднинг қарори билан ундирувчи В.Н. фойдасига 1 нафар фарзанди учун ҳар ойда алимент тўлаши белгиланган. Мазкур ҳужжат МИБнинг Чортоқ туман бўлими иш юритувига келиб тушган ҳамда ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Қарздор ота эса алиментни тўлашдан бош тортиб юрган. Қарздорлик 20 млн сўмдан ортиб кетган. Устига устак ота ишлаш мақсадида Тошкент шаҳрига бориб, “беркиниб” юрган. Охир-оқибат унга нисбатан давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинган.
Қидирувлар натижасида эркак Тошкент шаҳридаги яшаш хонадонига келгани маълум бўлган. МИБ ходимлари унинг хонадонига борганда, оила аъзолари уни келмаганини билдирган. Аммо эркак уйининг ертўласидан топилган.
Белгиланган тартиб бўйича қидирувдаги шахс давлат ижрочисига топширилган ва унга нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.