Наманганда 80 млн рублни чегарадан ўтказмоқчи бўлган шахс ушланди
3-саҳифа
−
15 Январь
4811Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда жуда кўп миқдордаги хорижий валюталарни ноқонуний равишда Қирғизистонга ўтказмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ маълум қилди.
Билдирилишича, Қирғиз Республикасининг Жалолобод вилояти Ола-буқа тумани билан чегарадош бўлган Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи “ўзбек-қирғиз” давлат чегараси томон ҳаракатланаётган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Lacetti русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унинг салонида 3 дона полиэтилен қопларга жойлаштирилган жами 79 млн 994 минг 900 Россия рубли борлиги маълум бўлган.
Аниқланишича, ушбу шахс пулларни чегарадан ўтказиб бериши эвазига 300 АҚШ доллари сўраган.
Ҳолат юзасидан мазкур фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондан Қирғизистонга 16 минг АҚШ доллари олиб ўтаётган россиялик қўлга олинган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь