Наманганда 6 ёшли бола “Жигули” уриб юбориши оқибатида вафот этди
Жамият
−
28 Апрель 2021
3312Наманган шаҳрида 6 ёшли бола “Жигули” уриб юбориши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 25 апрель куни соат 15:30 ларда Наманган шаҳар “Олвализор” МФЙ Марғилон кўчасида ВАЗ-2106 русумли автомобилни бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлга бирданига югуриб чиқиб юборган 2015 йилда туғилган болани уриб юборган.
Оқибатда 6 ёшли пиёда олган тан жарохати оқибатида шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Наманганда Damas уриб юборган 8 ёшли бола вафот этганди.
LiveБарчаси