Наманганда Damas уриб юборган 8 ёшли бола вафот этди (18+)

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Наманган вилояти Наманган туманида Damas ҳайдовчиси уриб юборган 8 ёшли бола шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 14 апрель куни соат 16:30 ларда Наманган вилояти Наманган тумани “Муллақудинов” МФЙ ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида 1986 йилда туғилган ҳайдовчи А.С. Damas русумли автомобилни бошқараётиб, чап томондан ўнг томонга йўлни югуриб кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган ва бошқарувни йўқотгани сабабли автомобиль ағдарилган.

Оқибатда 2013 йилда туғилган пиёда А.Ш. тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

222

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг