Тожикистон Ўзбекистонга тошқин оқибатини бартараф этиш учун ёрдам жўнатди

Жамият

image

Тожикистон ҳукумати сув тошқини оқибатларини бартараф қилиш учун Сирдарё вилоятига 51 вагон қурилиш материалларини жўнатди.

51 вагондан иборат ёрдам юки асосан цемент, шифер, бўёқ, мих ва бошқа қурилиш материалларидан ташкил топган.

Ёрдам Сардоба сув омбори тўғони ёрилиши натижасида юзага келган сув тошқини етказган зарарни тиклаш учун йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, Сирдарёдаги офат оқибатларини бартараф этиш учун Қирғизистон ҳукумати ҳам ёрдам юки жўнатганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сардоба сув омбори тошқин

Баҳолаганлар

325

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг