Наманганда 4 киши сувда чўкиб кетди. 1 кишининг жасади топилди
3-саҳифа
−
28 июл 10659 1 дақиқа
Наманган вилоятида дарёга чўкиб кетган 2004 йилда туғилган йигитнинг жасадини излаётган ғаввослар бошқа фуқаронинг жасадини топди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 26 июль куни соат 14:06 да 112 қисқа рақамига келиб тушган мурожаатга кўра, Наманган шаҳри “Гулбоғ” МФЙда яшовчи, 2004 йилда туғилган фуқаро Наманган тумани “Шўрқўрғон” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёсига тушиб кетгани ҳақида хабар берилган.
Мазкур мурожаат асосида Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Махсус қутқарув отрядининг Сувда қутқарув гуруҳи ғаввослари томонидан қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Куни кеча, 27 июль куни бошқа бир фуқаронинг жасади дарёдан топилиб, қутқарувчилар томонидан қирғоққа олиб чиқилган ва тегишли тартибда топширилган.
Шунингдек, жорий мавсум давомида чўмилиш тақиқланган ҳудудларда чўмилиш оқибатида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар сабабли бир неча фуқаролар ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирги вақтда ҳам чўмилиш тақиқланган жойларда чўкиб кетган 2 нафардан ортиқ фуқарони қидириш ишлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида чўмилиш мақсадида Бўзсув каналига борган 16 ёшли бола чўкиб кетган эди.
Live
Барчаси