Наманганда 31 млн сўмлик пиротехника буюмларини сотаётганлар ушланди

3-саҳифа

image

Наманган вилояти Уйчи туманида 31 миллион сўмлик пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Унга кўра, Уйчи туманида фуқаролар хорижда ишлаб чиқарилган “7Шоц” номли 224 дона пиротехника буюмини 31,3 миллион сўмга сотишга келишиб, шундан 56 донасини етказиб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

"Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади департаментнинг хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган пиротехника

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг