Наманганда 25 ёшли йигит қариндошини уриб ўлдириб қўйди
3-саҳифа
−
07 Март 2023
9022Наманган вилояти Чортоқ туманида 25 ёшли йигит 36 ёшли қариндошини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 14 февраль куни соат тахминан 21:00 ларда Чортоқ туманидаги тамаддихоналардан бирида содир бўлган. 25 ёшли йигит қариндоши билан тортишиб қолган ва жаҳл устида унинг жағига бир марта мушт туширган. Шундан сўнг жабрланувчи туман марказий шифохонасига олиб келинган. Кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай у шифохонада вафот этган. Суд тиббий экспертизаси маълумотига кўра, марҳум ўткир юрак қон томири ва нафас етишмовчилиги, мия ва ўпка шишиши оқибатида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан фуқарога нисабатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган ва қамоққа олиш чораси кўрилган.
LiveБарчаси