Наманганда 16 яшар йигит севган қизини рашк қилиб, мактабдошини ўлдириб қўйди
3-саҳифа
−
13 Ноябрь 2020
14045Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Наманган шаҳрида вояга етмаган йигит қиз сабаб бошқа бир йигитни пичоқлаб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.
Жиноят иши ҳужжатларига кўра, вояга етмаган (16 ёшли) Х.Р. соат 22:30 ларда Наманган шаҳар “Сохил” МФЙ ҳудудида бўла туриб мактабдоши, вояга етмаган (17 ёшли) Ғ.Н. билан “Нега мени яхши кўрган қизимга СМС жўнатдинг” деб, ўзаро жанжаллашиб, уни қорин соҳасига пичоқ билан бир маротаба қасддан уриб, тан жароҳати етказган.
Ҳодиса содир бўлган жойга зудлик билан етиб борган тергов-тезкор гуруҳи, жойни кўздан кечириб, Бодомзор кўчасидан оқиб ўтувчи ариқ бўйидан тан жароҳати етказишда фойдаланган бир дона ёғоч сопли ошхона пичоғи ҳамда ҳодиса жойдаги қон доғларига ўхшаш доғларни аниқланиб процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Тиббий маълумотномага кўра, жабрланувчининг баданида қориндаги санчилган, кесилган тарзидаги жароҳати бўлиб, чарви инвентаризацияси, жароҳатидан қон сизиб чиқиши кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар бўйича ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан фуқаро Х.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилганга.
Бироқ, жорий йилнинг 09 ноябрь куни кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан жабрланувчи касалхонанинг жонлантириш бўлимида олган оғир тан жароҳати оқибатида вафот этган.
ҳозирда Х.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “Д” банди билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилиши таъминланади.