Наманганда 12 яшар қиз Damas ғилдираклари остида ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Наманганда 12 ёшли қиз йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида қурбон бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

ЙТҲ 6 декабрь куни соат 09:00 ларда Ғурумсарой-Хонобод-Чодак-Гулистон йўлининг 37 км.да юз берган. Поп тумани "Гулистон" МФЙ ҳудудида 1985 йилда туғилган фуқаро Damas русумли автомобилни бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Поп туманида яшаган, тумандаги мактабнинг 6-синфида ўқиган, 2009 йилда туғилган қизни уриб юборган.

Натижада, пиёда олган оғир тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 6 декабрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Наманган

Баҳолаганлар

175

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг