Наманганда ҳайдовчининг олдидан 1 килодан ортиқ “гашиш” чиқди

3-саҳифа

image

Наманган вилоятининг Поп туманида 1 килограммдан ортиқ “гашиш” моддасини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда “Қўқон — Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1995 йилда туғилган шахс бошқарувидаги Voyah русумли автомашина Наманган вилояти Поп туманидаги “Наманган” ЙПХ масканида тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилган.

Текширув давомида автомашина салонидаги ўриндиқ остида қора рангли селлофан пакет ичида соф оғирлиги 1 кг 178 гр “гашиш” моддаси ва 8 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Маълум бўлишича, у ушбу моддани пойтахтдаги мижозларга сотиш мақсадида олиб кетаётган бўлган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида гиёҳванд моддаларни сотгани учун қўлга тушган 19 ёшли йигит 8 йил муддатга қамалгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган ҳайдовчи гашиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг