Наманганда ҳайдовчи аянчли ЙТҲ қурбони бўлди
Жамият
−
06 Август 2020
8899Жорий йилнинг 3 август куни Наманган вилоятининг Поп туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бир одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ хабар берди.
ЙТҲ соат 21:30 ларда Поп тумани Тепақўрғон маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Nexia русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган М-412 русумли автомашина йўлига чиқиб кетиб, тўқнашув содир этган.
Натижада М-412 нинг том қисмига юкланган қурилишда ишлатиладиган темир маҳсулоти Nexia ойнасини мажақлаб ҳайдовчига санчилган. Темирнинг қолган қисми эса автомобилнинг юкхонасини тешиб ўтган. Бунинг оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган. Унинг ёнидаги турмуш ўртоғи эса оғир тан жароҳати олиб, шифохона жонлантириш бўлимига ётқизилган.