Наманган вилоятига янги прокурор тайинланди

Жамият

image

Бироз аввал, Наманган вилояти прокурори Акмалхўжа Мавлонов Ўзбекистон Президентининг тегишли фармони билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. 

Бугун, 8 октябрь куни Наманган вилоятининг янги прокурори тайинланди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги хабар берди. Унга кўра, Жаҳонгир Ҳотамов Наманган вилояти прокурори этиб тайинланган. 

Наманган вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов иштирок этган. 

Бош прокурор ўринбосари этиб тайинланган вилоятнинг собиқ прокурори Акмалхўжа Мавлоновнинг хизматлари алоҳида эътироф этилиб, иззат-икром билан кузатилган. 

Жаҳонгир Ҳотамов 2016—2017-йилларда Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари,  2017—2018-йилларда Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган. 

У 2018 йил февралидан  ҳозирга қадар Хоразм вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Акмалхўжа Мавлонов Жаҳонгир Ҳотамов

Баҳолаганлар

315

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made