Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
23 Февраль 2021
6226Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига Шуҳрат Мусаев тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
У бугунга қадар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси вазифасини бажариб келаётганди.
Шуҳрат Мусаев 1973 йилда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 1996 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1996 йилда вилоят “Истиқболстат” бош бошқармаси мутахассислигидан бошлаган.
2000—2017 йилларда вилоят “Иқтисодстат” бош бошқармаси бўлим бошлиғи, вилоят Иқтисодиёт бош бошқармасининг умумиқтисодиёт комплексини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, вилоят ҳокимлиги референти, бош мутахассиси, котибият мудири, ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари вазифаларида фаолият юритган.
У 2017 йилдан шу кунга қадар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси лавозимида ишлаб келаётганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15