Наманган туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
20 Июнь 2019
4487Наманган вилояти ҳокимининг Мўминов Садритдин Зокировични туман ҳокими этиб тайинланлаш тўғрисидаги қарори Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгашининг 19 июнь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди. Бу ҳақда ЎзА нашри хабар тарқатди.
Эндиликда Наманган тумани ҳокими бўлган Мўминов Садритдин 1970 йилда Чортоқ туманида туғилган. 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини молия-кредит йўналишида тамомлаган.
У ҳозиргача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.