Наманган шаҳрига янги ҳоким, вилоятга “зам”лар тайинланди
Жамият
−
18 Декабрь 2023
7439Бугун, 18 декабрь куни халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Наманган вилоят ҳокимига икки нафар ўринбосар ва Наманган шаҳрига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Сессияда депутатлар Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Ғофур Жамоловни бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод қилиш ҳамда Анвар Отахўжаевни Наманган шаҳар ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорларини бир овоздан тасдиқлади.
Ғофур Жамолов эса Наманган вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шунингдек, тадбирда Ж.Ҳатамовни Наманган вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани маълум қилинди.
Маълумот учун, Анвар Отахўжаев 1972 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Мазкур тайинлов Наманган вилояти ҳокимининг 2023 йил 18 декабрдаги қарори билан амалга оширилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь