Наманган шаҳрида коронавирус билан касалланган барча беморлар соғайди

Жамият

image

Бугун, 3 июнь куни Наманган вилоятида 4 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайиб, реабилитацияга кузатилади. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Коронавирус профилактикаси штаби маълум қилди.

Тузалганларнинг 3 нафари Наманган шаҳридан (2 нафар аёл ва 13 ёшли ўғил бола), 1 нафари Норин туманидан (31 ёшли эркак).

Айни вақтда Наманган шаҳрида коронавирус билан касалланганлар барчаси соғайди. Вилоят бўйича коронавирусга чалинган 260 нафар фуқародан 251 нафари (97 фоиз) тузалди. 4 киши вафот этган. Ҳозирда вилоят юқумли касалликлари шифохонасида Тўрақўрғон туманидан 2 нафар, Уйчи туманидан 2 нафар ҳамда Янгиқўрғон туманидан 1 нафар бемор даволанмоқда.

Карантин муассасаларида 610 нафар, уй карантинида 2912 нафар киши сақланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

205

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг