Наманган ИИБга бошлиқ тайинланди

Жамият

image

Полковник Шуҳрат Алиев Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 23 февраль куни Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов томонидан Наманган вилоятида ички ишлар органларининг хизмат фаолиятига оид тезкор йиғилиш ўтказилган.

Йиғилишда Ўзбекистон Президентининг қарорига асосан полковник Шавкат Раҳмонов Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинлангани эълон қилинган. Шунингдек, Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига полковник Шуҳрат Алиев тасдиқланган.

Маълумот учун, Шуҳрат Алиев 2017 йилдан бошлаб Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган. Шунингдек, у бундан ҳам аввал Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган тайинлов ИИБ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг