Наманганда 11 ёшли бола ЙТҲ оқибатида вафот этди
3-саҳифа
−
17:29 1254 1 дақиқа
Кеча, 18 февраль куни Наманган вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 11 ёшли бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса соат 08:30 лар атрофида автомобиль “Умид чироғи” кундузги парвариш маркази тарбияланувчиларини шаҳарга олиб кетаётганда содир бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тарбияланувчилардан бири – 2015 йилда туғилган Ш.X. оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Қолган 5 нафар болага зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилиб, улар Норин туман тиббиёт бирлашмасига етказилган. Шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда. Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва барча ҳолатлари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда юк машинаси уриб юборган 22 ёшли курьер вафот этганди.
Live
Барчаси