Нагельсманн Германия терма жамоасини тарк этадими?

Спорт

image

Германия миллий терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалидаги мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқиш нияти йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Аввалроқ, Германия терма жамоаси 1/8 финалда Парагвайга мағлуб бўлди. Учрашувнинг асосий ва қўшимча вақти 1:1 ҳисобида якунланган бўлса, пенальтилар сериясида Парагвай 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Натижада Германия Жаҳон чемпионатидаги юришини якунлади.

“Мен истеъфога чиқмайман. Агар Германия футбол ассоциацияси менинг 2028 йилгача ишлашимни истаса, қоламан. Агар бундай бўлмаса, ушбу лойиҳани тарк этаман”,  дейди Нагельсманн.

Маълумот учун, 38 ёшли мутахассис Германия терма жамоаси бош мураббийлигига 2023 йил 22 сентябрь куни тайинланган. Унинг бошқаруви остида жамоа 2024 йилги Европа чемпионатида ўз майдонида чорак финалгача етиб борган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг