Нафақадаги Тайсон пул учун жанг қилмоқчи эмас
Спорт
−
02 Февраль 2022
8527Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифаси собиқ мутлақ чемпиони Майк Тайсон молиявий манфаат учун рингга чиқмаслигини маълум қилди.
“Айримлар мен билан 100 миллион доллар учун жанг қилмоқчи. Мен ҳеч қачон бундай ишни қилмайман. Мен буни биринчи марта (Рой Жонсга қарши) фақат ўйин-кулги учун, завқланиш учун қилмоқчи эдим. Баъзи одамлар бошқа даражага кўтарилди ва буни молиявий масала қилиб кўтаришди, шундан сўнг, ўйин-кулги йўқолди”, дейди Тайсон ESPN’га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида “Темир Майк” Россия фуқаролигига эга бўлган америкалик Рой Жонсга қарши кўргазмали жанг ўтказган эди. Жаҳон бокс афсоналари жанги АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтган ва тўлиқ саккиз раунддан сўнг ҳакамлар дуранг натижа қайд этган.
Маълумот учун, Тайсон проф боксда 58 та жанг ўтказиб, 50 та ғалаба қайд этган. Яна иккита баҳс натижаси ҳақиқий эмас, деб топилган.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь