Надаль яна бир нуфузли турнирни ўтказиб юборади

Спорт

image

“Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирнинг 22 карра чемпиони, жаҳоннинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси, испаниялик Рафаэль Надаль 7 апрель куни Монте-Карлода старт оладиган Masters турнирида иштирок этмайди. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

“Афсуски, Монте-Карлода ўйнамаслигимни маълум қиламан. Бунга соғлигимдаги муаммо сабаб. Ҳозирда ўз устимда ишлашда давом этаётган бўлсам ҳам, соғлигимда муаммо борлиги боис, Masters турнирда қатнаша олмайман. Бу турнирни ўтказиб юбориш мен учун жуда оғир. Ҳозир қила оладиган ягона нарсам – вазиятни қабул қилиш ва ўйнашга бўлган иштиёқ ҳамда иродани сақлаб, келгуси мусобақаларга тайёргарлик кўришдан иборат. Қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга раҳмат”, дейди Надаль.

Эслатиб ўтамиз, март ойида испаниялик теннисчи Индиан-Уэллсда ўтказилган Профессионал теннисчилар уюшмаси серияли турнирида иштирок этишдан бош тортганди.


Мақола муаллифи

Теглар

теннис Рафаэль Надаль Катта дубулға Монте-Карло

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг