“Ньюкасл” “Манчестер Сити” ярим ҳимоячисига қизиқмоқда
Спорт
−
10:03 415 1 дақиқа
Англиянинг “Ньюкасл Юнайтед” жамоаси “Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Нико Гонсалесни ўз сафига қўшиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда “The Athletic” нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Ньюкасл” 24 ёшли футболчини шу ёзда “Арсенал”га ўтган Бруно Гимарайнснинг ўрнига асосий номзод сифатида кўрмоқда.
Гонсалес 2025 йил февраль ойидан буён “Манчестер Сити” сафида тўп тепиб келмоқда. Ўтган мавсумда у барча мусобақалар доирасида 41 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган.
Испаниялик ярим ҳимоячининг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. “Transfermarkt” маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри “Барселона”га ўтгани ва клуб билан 2030 йилга қадар шартнома имзолагани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси