Нью-Йоркдаги Times майдонида илк бор таровеҳ намози ўқилди
Олам
−
05 Апрель 2022
11413Жорий йилнинг 2 апрель куни Нью-Йоркда йиғилган мингдан ортиқ мусулмон Рамазон ойининг бошланишини нишонлаш учун машҳур Times майдонида илк бор таровеҳ намозини ўқиди. Тадбир ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинди.
Шунингдек, Рамазоннинг биринчи ифторлиги учун 1500 га яқин таом тарқатилган.
“Мусулмонлар учун гап фақат рўза тутишда эмас, биз озиқ-овқат таъминотидан маҳрум бўлганларнинг ҳис-туйғуларини тушунишимиз керак”, деган ташкилотчилардан бири.
Тадбирнинг яна бир ташкилотчиси Али Камара шундай қўшимча қилган:
“Сиз бу одамлар [мусулмонлар] билан ишлайсиз. Бу одамлар билан поездга тушасиз. Биз ҳақиқатан ҳам бирмиз”.
Бироқ, баъзи мусулмонлар хавфсизлик нуқтаи назаридан ва номақбул реклама тахталарини ёқтирмасдан, гавжум кўчада намоз ўқиш ҳақида ўз фикрларини билдирган:
“Нега буни Times майдонида қилиш кераклигини тушунмаяпман. Сиз реклама тахталарини кўрдингизми?”
“Кеча у ерда қариндошларим билан бирга эдим. Экранлардаги одамлар деярли яланғоч. Бунинг остида намоз ўқиш билан биз мусулмон бўлмаганларга қандай ишора қиламиз?”
Аввалроқ, 2 апрель куни Истанбул шаҳридаги Айя София (Авлиё София) масжидида сўнгги 88 йил ичида илк бор таровеҳ намози ўқилгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси