Айя София масжидида 88 йил ичида биринчи таровеҳ намози ўқилди (фоторепортаж)
Олам
−
02 Апрель 2022
9133Бугун, 2 апрель куни тунда Истанбул шаҳридаги Айя София (Авлиё София) масжидида сўнгги 88 йил ичида илк бор таровеҳ намози ўқилди. Бу махсус намоз фақат мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойида хуфтон намозидан кейин ўқилади ва тонг отгунча давом этади.
Маълумот учун, 2020 йил 10 июль куни Туркия Давлат кенгаши (Олий суди) Айя Софияга музей мақоми берилган 1934 йилдаги Мустафо Камол Отатуркнинг фармойишини бекор қилганди. Унинг ортидан Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Айя Софияни масжидга айлантириш тўғрисида қарорни имзолади.
Коронавирус пандемияси муносабати билан Истанбулнинг забт этилиши рамзи ҳисобланган масжидда сўнгги икки йилдан бери таровеҳ намози ўқилмаган. Бу сафар Истанбулнинг турли бурчакларидан одамлар Айя Софияда таровеҳ ўқиш учун келган.
“Мусулмонлар сони шунчалик кўп эдики, уларнинг баъзилари қуёш чиқишини қўшни Султон Аҳмет майдонида намозда кутиб олишди. Туркия Дин ишлари бошқармаси бошлиғи Али Эрбаш Туркия ва бутун ислом олами диндорларини Рамазон ойи кириб келиши билан табриклади”, дея хабар берган маҳаллий нашрлар.
LiveБарчаси