Нью-Йоркда вертолёт савдо маркази томига қулади. Бу терактмиди?

Олам

image

Нью-Йорк шаҳрида вертолёт кўп қаватли савдо маркази устига қулаб тушди. Ҳодиса шаҳар марказидаги Таймс-сквер яқинида жойлашган 54 қаватли бино томида юз берган.

Воқеа содир бўлгандан кейин ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойига етиб келиб ёнғинни бартараф қилган ўт ўчирувчилар бир кишининг жасади бор эканлигини маълум қилишган.

Олинган маълумотларга кўра, жасад вертолёт учувчисиники эканлиги тасдиқланган.

Ушбу ҳодиса Манҳэттендаги 7-авенюда содир бўлган. Бахтсиз ҳодисага ёмғирли об-ҳаво сабаб бўлгани айтилмоқда. 

Аслида вертолёт учувчисининг туманли об-ҳавода кўриш имконияти жуда пасайиб кетган. Шу сабабдан фавқулодда қўнишни амалга ошириш сўралган. Лекин, учувчи бино томига қўниш жараёнида мувофаққиятсизликка учраган.

Учувчи ўзи қўнаётган майдонни деярли кўрмаган ва шу сабабдан вертолёт қўниш майдонига қаттиқ зарб билан урилган.

Маҳаллий Ҳукумат бу воқеани теракт сифатида баҳоламаган.


Мақола муаллифи

Теглар

теракт Нью-Йорк вертолёт

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

4.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг