Нью-Йоркда метро тўхтаб қолди. Йўловчилар кейинги бекатгача поезд рельсларидан юриб борди
Олам
−
31 Август 2021
3217Кеча, 30 август куни Нью-Йорк шаҳри метро тизими фаолиятида узилиш юз берди. Бунинг оқибатида юзлаб йўловчилар қийин аҳволга тушиб қолди. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
Қайд этилишича, мегаполис метросининг ишламай қолишига электр таъминотидаги етишмовчилик ва бирдан йирик кучланиш сабаб бўлган. Штат губернатори Кэти Хокул метронинг бир неча соатга тўхтаб қолишини қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат, деб изоҳлаган.
Хабарга кўра, йирик кучланиш оқибатида 83 метро поезди тўхтаб қолган. Бу вақтда уларнинг 5 таси бекатлар орасидаги туннелларда қолиб кетган. Шу сабабли 550 дан ортиқ йўловчилар поезд рельслари устудан юриб, кейинги бекатга пиёда етиб олган.
“Кеча содир бўлган воқеани қабул қилиб бўлмайди. Нью-Йорк транспорт маъмурияти шаҳарнинг қон айланиш тизимидир ва бу даражадаги муваффақиятсизлик ҳалокатли бўлиши мумкин”, дейди губернатор.
Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш ҳолат Тошкент метросида ҳам кузатилган. Жорий йилнинг апрель ойида Тошкент метрополитенининг “Новза” бекати яқинида поезд манзилга етиб бормай, ярим йўлда тўхтаб қолган. Бунинг оқибатида йўловчилар кейинги бекатга рельслар устидан пиёда юриб етиб олган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь