“МЮ” туркиялик футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилмоқчи

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” “Ювентус” ярим ҳимоячиси Кенан Йилдизни сотиб олиш учун рақобатни ортда қолдиришни режалаштирмоқда ва футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилмоқда. Бу ҳақда “TEAMtalk” нашри хабар берди.

20 ёшли Йилдиз ҳали “Ювентус” билан узоқ муддатли шартнома имзоламаганлиги сабабли Премьер-лига клубларининг эътибор марказига бўлиб турибди. Ҳозирча Йилдиз ва “Ювентус” томони бир неча босқичда музокаралар олиб борди, аммо келишувга эриша олмади.

Манбага кўра, “Манчестер Юнайтед” Премьер-лигадаги рақибларини ҳайратда қолдириш ва Йилдизни сотиб олиш учун катта таклиф тайёрламоқда. Клубнинг ҳисоб-китобича, бундай маблағ “Ювентус”ни ўз юлдуз футболчисини қўйиб юборишга ишонтиради. Бундан ташқари, “Юнайтед” футболчига у умид қилган молиявий маошни ҳам тақдим эта олишига ишонмоқда.

Агар трансфер амалга ошса, туркиялик футболчи чап қанот ярим ҳимоячиси лавозими учун Матеус Кунья билан рақобатлашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳам Кенан Йилдизга қизиқиш билдираётгани ва “Тўпчилар” бош мураббийи Микель Артета футболчини устувор мақсадлардан бири деб ҳисоблаши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Ювентус” “Манчестер Юнайтед” Кенан Йилдиз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг