МЮ Магуайр ва Варанга ўринбосар топди
Спорт
−
06 Апрель
1681Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби “Бенфика” химоячиси Антониу Силвага жиддий қизиқиб қолди. Бу ҳақида инсайдер Руди Галетти хабар берди.
Манбага кўра, “қизил иблислар” марказий химоячини ёзда жамоани тарк етиши кутилаётган Рафаель Варан ва Гарри Магуайр ўрнига муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда. 20 ёшли футболчи Европа Чемпионлар лигасида ҳам ўтган мавсумда ажойиб таассурот қолдирган эди ва ўша пайтиёқ кўплаб гранд клублар еътиборига тушиб улгурганди.
Шунингдек, у март ойида Португалия терма жамоаси сафида ҳам иккита ўйинда майдонга тушди, ҳамда Эрик тен Хаг шорт-листида турган яна бир португал Спортинг ҳимоячиси Гонсалу Инасиу билан марказий химояда тандем хосил қилди.
Маълумот ўрнида, Силванинг “Transfermarkt” порталига кўра нархи 45 миллион евро этиб белгиланган. 23 ёшли Инасиунинг трансфер нархи еса 40 милллион еврога баҳоланган.