МЮ “кетмони учмаётган” Роналдуни жазолади
Спорт
−
21 Октябрь 2022
8565“Манчестер Юнайтед” эртага, 22 октябрь куни бўлиб ўтадиган Англия Премьер-лигасининг 13-туридан ўрин олган "Челси"га қарши ўйинда португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуни ўз таркибига киритмасликка қарор қилди. Бу ҳақда “қизил иблислар”нинг расмий саҳифасида маълум қилинди.
Клуб Роналдунинг "аристократлар" билан ўйин учун жамоанинг қолган аъзолари билан Лондонга бормаслиги сабабларини маълум қилмади, лекин инсайдерлар мазкур ҳолатга португалиялик футболчининг "Тоттенхем"га қарши ўйин якунланмасидан стадионни тарк этгани сабаб бўлганини маълум қилишди.
Эслатиб ўтамиз, "қизил иблислар" "шпорлар"га қарши баҳсни 2:0 ҳисобида ўз фойдаларига якунлашганди.
Роналду сўнгги бир ой ичида икки марта Премьер-лигада умуман майдонга туширилмади. Бундан олдинроқ эса Эрик тен Хаг Роналдуни МЮни тарк этишига қарши эмаслиги маълум қилинганди.
Шахзод Шукуров
LiveБарчаси