МЮ “Эвертон” футболчиси учун “Реал” ва “Арсенал” билан курашади

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби “Эвертон” марказий ҳимоячиси Жеррад Брантуэйтни асосий трансфер мақсадига айлантирди. Бу ҳақда “Mirror” хабар берди.

Манбага кўра, 21 ёшли футболчи “Ман Юнайтед” бош мураббийи Эрик Тен Хаг ва клубнинг скаутлар бўлимида яхши таассурот қолдирган ва раҳбарият норвегиялик мутахассис ишдан бўшатилган тақдирда ҳам Брантуэйтни сотиб олишни режалаштирган.

Молиявий фейр-плей қоидалари кучайган бир пайтда, “қизил иблислар”нинг янги хўжайини “Ман Юнайтед”га яхши фойда келтира оладиган ёш иқтидорларга сармоя киритмоқчи.

Маълумот учун, Брантуэйт 2020 йилдан бери “Эвертон”да ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда ҳимоячи “Эвертон” сафида барча мусобақаларда 31 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди. Футболчининг инглиз клуби билан шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. “Transfermarkt” интернет портали маълумотига кўра, футболчининг тахминий нархи 25 миллион еврони ташкил қилади.

Шунингдек, Брантуэйтга Лондоннинг “Арсенал” ва Мадриднинг “Реал” клублари қизиқиш билдирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Манчестер Юнайтед Эвертон Жеррад Брантуэйт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг