МВ навбатдаги суверен халқаро облигациялар Лондон фонд биржасида жойлаштирилишини очиқлади

Жамият

image

Бугун, 17 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги навбатдаги суверен халқаро облигацияларини Лондон фонд биржасида жойлаштирилишини эълон қилди.

Таъкидланишича, суверен халқаро облигацияларнинг жойлаштирилишини самарали ташкил этиш мақсадида халқаро инвестицион банклар ва юридик фирмаларга ўз таклифлари бўйича сўровномалар (request of proposals) юборилган ва рақобатли танлов асосида қуйидаги банк-андеррайтерлар, қўшма букраннерлар ва юридик консультантлар танлаб олинган:

•    банк-андеррайтерлар – “Сiti”(АҚШ), “J.P. Morgan Сhase” (АҚШ), “Societe Generale” (Франция), “VTB Capital” (Россия) ва “Газпромбанк” (Россия);

•    юридик консультант – “White & Case LLP” (Буюк Британия). 

Расмий ахборотномада айтилишича, Молия вазирлиги томонидан навбатдаги суверен халқаро облигацияларни муомалага чиқариш бўйича барча зарурий чора-тадбирлар, жумладан эмиссия проспекти ва бошқа юридик ҳужжатлар тайёрланган.

“Кун давомида “роуд-шоу” (Road-show) тадбири доирасида халқаро инвесторлар учун телеконференция (Global Investor Call) ўтказиш режалаштирилган ва унда АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Дания ва Швейцария каби мамлакатлардан халқаро инвесторлар иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, 17-18 ноябрь кунлари халқаро инвесторлар билан “яккама-якка” (one-on-one) форматида телеконференциялар бўлиб ўтади.

Телеконференция давомида халқаро инвесторларга мамлакатимизнинг жорий макроиқтисодий кўрсаткичлари, пандемия шароитида барқарорликни таъминлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар, узоқ муддатли иқтисодий ривожланишга қаратилган тизимли ва институционал ислоҳотлар, давлат корхоналари ва банк секторини ислоҳ қилиш ва хусусийлаштириш истиқболлари бўйича тақдимот қилинмоқда.

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни жаҳон молия бозоридаги вазиятни инобатга олган ҳолда суверен халқаро облигацияларни жойлаштириш бўйича қарор қилинади”, дейилади хабарда.

Қўшимча маълумот транзакция жараёнида тақдим этиб борилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Молия вазирлиги суверен халқаро облигация

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг