Музлар эримоқда. Туркия ва Арманистон алоқаларни яхшилаш бўйича илк музокараларни ўтказди

Олам

image

Биринчи Жаҳон уриши даврида Усмонли Турклар ва арман миллати вакиллари ўртасида юзага келган зиддиятлар ортидан узилган алоқалар тикланмоқда. Туркия ва Арманистон томони музокараларни бошлади. Кеча, 14 январь куни Москвада икки давлат махсус вакилларининг илк учрашуви бўлиб ўтди.

Туркия вакили Сердар Килич ва Арманистон вакили Рубен Рубинян иштирокида ўтказилган учрашув позитив ва конструктив руҳда ўтгани айтилмоқда. 

“Туркия ва Арманистоннинг махсус вакиллари ўртасидаги музокараларда ҳеч қандай шартларсиз муносабатларни тўлиқ нормаллаштириш ва мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди”, дейилади Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизматининг баёнотида. 

2020 йил Қорабоғ можароларида Туркия Озарбайжоннинг тарафини олиб чиққани ортидан, арман-туркия муносабатлари янада ёмонлашган эди. Ўшанда Арманистон Туркияга норозилик сифада мамлакатга олиб кириладиган турк товарлари импортига чеклов жорий қилган.

Аммо Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли 2021 йил 13 декабрь куни парламентда қилган нутқида Туркия-Арманистон муносабатларида янги давр бошланаётгани ҳақида маълум қилган. 

Москвадаги музокараларнинг илк натижаси ўлароқ жорий йилнинг 2 февралидан бошлаб, Истанбул ва Ереван ўртасида авиақатновлар тикланаётгани эълон қилинган.

Музокараларнинг иккинчи босқичи қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида яқин кунларда хабар берилиши билдирилди.

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Туркия

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг