Музаффар Комилов Президентга диний-маърифий маслаҳатчи бўлди

Жамият

image

Бугун, 10 июль куни Музаффар Комилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти тегишли фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Музаффар Муродович Комилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаментининг бошлиғи лавозимидан озод этилган.

Маълумот учун, Музаффар Комилов 2018 йилга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимида, Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университетларида проректор лавозимларида ишлаган. 2018 йил 18 апрелидан Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари бўлган ва бу лавозимдан 2022 йил 2 февралида озод қилиниб, Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига қўйилган. Ушбу лавозим билан бирга Музаффар Комилов 2021 йил 25 майдан бошлаб 2023 йил 30 сентябрга қадар Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори сифатида иш олиб борган. 2024 йилнинг декабрида у Президентнинг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилиб, яна Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимига тайинланган. Ушбу олийгоҳ 2025 йил апрелида Халқаро исломшунослик академияси деб қайта номланган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг