Профессор Муқаддас Ризаева 97 ёшида вафот этди

Маданият-санъат

image

Ўзбекистон давлат консерваторияси Академик хонандалик ва опера тайёрлови кафедраси профессори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, ўзбек опера мактабининг ёрқин вакиласи Муқаддас Нишоновна Ризаева 97 ёшида вафот этди. Бу ҳақда кеча, 1 январь куни Маданият вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

“Муқаддас Ризаева юзлаб шогирдлар етиштирган жонкуяр устоз, ўзбек санъати ва маданияти ривожига беминнат хизмат қилган тажрибали мутахассис эди”, дея эътироф этилган хабарда.

Унинг юзлаб шогирдлари қаторида Ўзбекистон, Қорақалпоғистон халқ артисти Муяссар Раззоқова ҳам бор.

Маълумот ўрнида, Муқаддас Ризаева 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фармонига кўра, “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Муқаддас Ризаева консерватория опера

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг