Видео: Мингбулоқдаги кондан нефть олинди. Алишер Султонов ва Хайрулло Бозоров воқеани нефтчилардек нишонлади

Жамият

image

Кеча, 6 май куни Наманган вилояти Мингбулоқ нефть конида илк “қора олтин” олинди. Мингбулоқ нефть конини ўзлаштириш бўйича амалга оширилаётган инвестиция лойиҳасига асосан синов тариқасида нефть олинган.

Лойиҳани амалга оширувчи масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Мингбулоқнефть” қўшма корхонаси “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ва Хитой миллий нефть-газ корпорацияси  - CNPC томонидан ташкил этилган.

Лойиҳа Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида энергетика соҳаси бўйича ҳамкорликда амалга оширилаётган энг йирик лойиҳалардан бири бўлиб, у “Бир макон – бир йўл” тарихий стратегияси доирасида амалга оширилмоқда.

Экспертларнинг фикрича, Мингбулоқ кони бир неча сабабларга кўра мураккаб лойиҳа саналади. Конни ўзлаштириш: катта чуқурлик (6000 м ва ундан юқори); юқори резервуар босим (115 МПа дан ортиқ) ва резервуар ҳарорат (168 даражадан дан ортиқ) ва каби омилларга шулар жумласидандир.

Маълумот ўрнида, Хитойнинг Тарим ҳавзасидаги бундай конларни ўзлаштиришда СNPC нефть компанияси катта тажриба орттирган.

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов ва Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Мингбулоқдаги кондан илк бор нефть олинганини нишонлаётгани акс этган видео тарқалди. Унда вазир ва ҳоким янги нефтни юзига суртиб, хурсанд бўлиб турганини кўриш мумкин.

Видеодан кўриниб турибдики, нефтчиларда хурсандчиликни нишонлашнинг ўзига хос одати шаклланган. 


Мақола муаллифи

Теглар

нефть Мингбулоқ

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг