Мутахассис маймун чечаги бошқа касаллик ортига яшириниши мумкинлигини айтди
Олам
−
13 Июль 2022
4862Аллергик тошмалар маймун чечаги касаллигинининг аломати бўлиши мумкин. Агар у аниқланса, тезда шифокорга мурожаат қилиш керак. Бу ҳақда ўта хавфли инфекциялар бўйича мутахассис, иммунолог, тиббиёт фанлари доктори Владислав Жемчугов маълум қилди.
“Тошмаси бўлганларга шифокорга мурожаат қилишни маслаҳат бераман. Чунки унинг асорати оғирроқ бўлиши мумкин”, дейди мутахассис.
Жемчуговнинг сўзларига кўра, маймун чечаги, шунингдек, енгил шаклдаги аллергик тошма сифатида ўзини "маскалаши" эҳтимолдан ҳоли эмас. Унинг фикрича, Россияда ушбу вирус билан касалланганлар расман қайд этилганидан 10 баробар кўп бўлиши мумкин.
"Мен шуни айтмоқчиманки, вирус Россияга кириб бориши муқаррар эди, чунки касалликнинг ҳеч кимга аён бўлмаган нозик аломатлари мавжуд. Шуни тушуниш керакки, камида 10 кишида маймун чечаги аниқланган. Улар касалликни тик оёқда ўтказиб юборишган ёки бошқа аллергик тошма фонида вирусдан азобланишган. Улар маймун чечаги касаллиги борлигини билишмаган ҳам”, дейди эксперт.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 июль куни Россияда маймун чечаги билан касалланишнинг биринчи ҳолати Европадан қайтган йигитда тасдиқланди.
Маълумот ўрнида, маймун чечаги кам учрайдиган вирусли касаллик бўлиб, асосан ёввойи ҳайвонлардан одамларга юқади. Касалликнинг белгилари иситма, бош оғриғи, мушак оғриғи, бел оғриғи, лимфа тугунлари шишиши, титроқ ва чарчоқни ўз ичига олади. Шунингдек, юз ва тананинг бошқа қисмларида тери тошмаси ҳам пайдо бўлиши мумкин. ЖССТ маълумотларига кўра, маймун чечаги эпидемияси учун ўлим даражаси одатда 1 фоиздан 10 фоизгача, ўлимнинг аксарияти ёш гуруҳларда содир бўлади.
LiveБарчаси