Мутахассис: Коронавирус февраль ойида авжига чиқади

Олам

image

Хитойда коронавирус эпидемияси февраль ойида авжига чиқиши мумкин. Шундан сўнг у мўътадиллашади ва пасайишни бошлайди. Бу ҳақда Хитой ҳукуматининг эпидемик тиббий маслаҳатчиси Чжун Наньшань хабар бермоқда.

Чжун Наньшань етакчи эпидемиолог бўлиб, SARS эпидемиясига қарши курашишдаги роли учун дунёга машҳур бўлган эди. У Reuters ахборот агентлигига интервью берар экан, Хитойдаги айрим провинцияларда вазият яхшиланаётгани, касаликка чалиниш ҳолатлари камаётгани ҳақида гапириб ўтди.

“Тахминимизча, февраль ойининг ўрталари ёки сўнгида вирус энг авжига чиққан пайт бўлади. Шундан сўнг маълум бир давр у турғун бўлиб туради. Кейин унинг пасайишини кузатиш мумкин...”, деди у.

Унинг сўзларига кўра, Уханда хавф-хатарнинг олдини олиш чораларини кучайтириш зарур ва у ерда ёввойи ҳайвонлар савдосига мутлақ тақиқ қўйиши керак.

Бундан ташқари, касалликларни назорат қилиш механизмларини такомиллаштириш зарур. Бу юқумли касалликларнинг эрта профилактикаси бўйича глобал тизимни яратишга ёрдам беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

418

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг