Мутахассис консерваларнинг хавфини маълум қилди
Саломатлик
−
11 Февраль 2022
8652Консерваланган маҳсулотлар қон босимининг ошишига олиб келиши, шунингдек, саратон ривожланишини қўзғатиши мумкин. Бу ҳақда диетолог Елена Соломатина маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу бундай маҳсулотларнинг бир қисми бўлган иккита моддага боғлиқ.
“Консервалар таркибида потенциал хавфли озиқ-овқат қўшимчаси — натрий бензоат бўлиши мумкин. Агар организм ушбу моддани ҳаддан ташқари кўп миқдорда қабул қилса, хатарли ўсмалар пайдо бўлиш хавфи мавжуд”, дея тушунтирган у.
Таъкидланишича, саратон пайдо бўлиши ва истеъмол қилинган бензоат миқдори ўртасидаги боғлиқликни кўрсатадиган тадқиқотлар мавжуд.
“Уй шароитида тайёрланган консервалар кўпроқ зарарсиз қўшимчаларни ўз ичига олади, аммо уларга ҳам эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш керак”, деб давом этган шифокор.
Шифокорга кўра, бундай маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш босимнинг ошишига, гипертоник инқирозга олиб келиши мумкин. Бунинг сабаби — туз.
“Консерваларда туз жуда кўп, аммо кам одам бу ҳақда ўйлайди. Тузни ортиқча истеъмол қилиш организмда суюқликни ушлаб туради, яъни асабийлашишни қўзғатиши мумкин. Бунга мойил бўлган одамларда босимнинг ошиши ва ҳатто гипертоник инқироз кузатилади”, деб тушунтирган шифокор.
LiveБарчаси