Мустақиллик шоҳ кўчасининг бир қисми 12 кунга ёпилади
Жамият
−
10:44 1606 1 дақиқа
Мустақиллик шоҳ кўчасининг бир қисмида 12 кун муддатга транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази хабар берди.
Марказнинг маълум қилишича, йўл инфратузилмасини яхшилаш, транспорт оқимини янада тартибга солиш ҳамда жамоат транспорти ҳаракати учун қулай шароит яратиш мақсадида Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳ кўчасида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан 2026 йил 2 июль соат 01:00 дан 13 июль соат 06:00 га қадар Мустақиллик шоҳ кўчаси бўйлаб, Мирзо Улуғбек кўчаси кесишмасидан Оққўрғон кўчасигача йўналишидаги қатнов қисми транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.
Қайд этилишича, йўл ҳаракатига тушадиган юкламани камайтириш, тирбандликларнинг олдини олиш ҳамда ҳайдовчилар учун ноқулайликларни минималлаштириш мақсадида қурилиш ишлари давомида йўлнинг қарама-қарши қатнов қисмида йўл ҳаракати ҳолатидан келиб чиқиб, вақти-вақти билан икки томонлама ҳаракат ташкил этилиши мумкин.
Live
Барчаси