Мустақил Фаластин давлати ташкил қилиниши керак – Хитой Яқин Шарқ муаммосидаги ўз позициясини маълум қилди

Олам

image
Фаластин Исроил масаласида Путиндан ёрдам сўради north_east

Фаластин Исроил масаласида Путиндан ёрдам сўради

Хитой томони Исроил томонидан босиб олинган Фаластин ҳудудининг бир қисмини аннексия қилиш режаларидан жиддий хавотирда. Бу борада Хитой Фаластин халқининг тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда “Синхуа“ ахборот агентлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, кеча, 20 май куни Хитойнинг БМТдаги доимий вакили Чжан Цзюнь Хавфсизлик Кенгашининг Яқин Шарқ ва Фаластиндаги вазиятга бағишланган видеоконференциясида ўз позициясини маълум қилди. Вакилнинг сўзларига кўрса, бу муаммонинг ечими Фаластин давлатини ташкил қилиш ҳисобланади.

“Хитой “икки халқ учун икки давлат“ тамойили Фаластин муаммосини ҳал қилишнинг ягона йўли деб ҳисоблайди. Хитой можаро ва кескинликнинг авж олишига йўл қўймаслик учун манфаатдор томонларни ҳар қандай бир томонлама ҳаракатларни тўхтатишга чақиради“, дейди Чжан Цзюнь.

Шунингдек, Хитой вакилининг таъкидлашича, Пекин ҳар қандай давлатнинг тегишли бир томонлама ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга қарши. Хавфсизлик Кенгаши хавфли бир томонлама хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш ва БМТ резолюцияларига ҳамда Пан-Араб тинчлик ташаббусига мувофиқ Фаластин ва Исроил ўртасида тинчлик музокараларини тезроқ тиклашга ёрдам бериш бўйича мажбуриятларини бажариши шарт.

Чжан Цзюнь Фаластин масаласи Яқин Шарқдаги беқарорлик манбайи эканлигини таъкидлади. Мустақил давлатни яратиш Фаластин халқининг ажралмас миллий қонунидир, бу ҳолатда тортишув бўлиши мумкин эмас. Хитой томони Фаластин халқининг қонуний ҳуқуқларини тиклашнинг адолатли ҳаракатини қатъий қўллаб-қувватлайди ва 1967 йилда чегаралар ичида ва пойтахти Шарқий Қуддусда тўлиқ суверен ва мустақил Фаластин давлатини яратишни ёқлайди. ХХР халқаро ҳамжамият билан биргаликда Яқин Шарқда имкон қадар қисқа вақт ичида кенг қамровли, адолатли ва барқарор тинчликка эришиш учун тинмай меҳнат қилади.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Яқин Шарқ Фаластин Исроил

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг